Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ҳақиқатни топди, дегани эмас. Чунки занний ҳукмларга нисбатан бундай деб бўлмайди ва Расулуллоҳ с.а.в. ҳам мужтаҳидни хато қилувчи деб номладилар. Мужтаҳид ҳақ дейилишидан мақсад, хатонинг акси бўлган тўғрилик эмас, балки хатога зид бўлмаган тўғриликдир. Хато қилиши мумкин бўлган мужтаҳиднинг фикрини тўғри дейилишидан мужтаҳиднинг хатоси учун ҳам ажрга эга бўлиши кўзда тутилган, мужтаҳид фикрининг бехатолиги эмас. Шунинг учун ҳар бир мужтаҳид ўз назарида тўғри йўл тутган ҳисобланади. Демак, тўғри фикр юритувчи мужтаҳид ҳам хато қилиши мумкинлиги кўзда тутилган.

 

Ижтиҳод шартлари
Бирор шаръий ҳукмга нисбатан ўз гумонини излаб топиш учун ўзининг кучини сарфлаш ижтиҳод дейилади. Яъни, шаръий ҳукмни билиш учун бор кучини сарфлаб, Қуръон ва Суннатдан иборат шаръий қоидаларни тушунишдир. Шаръий ҳукмни истинбот этиш учун уч нарса бўлиши зарур. Шундагина шаръий ижтиҳод билан истинбот қилинган ҳисобланади. Ижтиҳоднинг уч шарти бор. 1. Ўзидаги бор имкониятни сарфлаш. 2. Асосий эътиборни ҳукмлар ҳақидаги ўз гумонини аниқлашга қаратиш. 3. Бу гумонини шаръий нусуслар (Қуръон ва Суннат)дан излаш. Чунки шаръий ҳукм Шореънинг бандаларнинг ишларига тааллуқли хитобидир. Бундан келиб чиқадики, кимки бор кучини сарфламаса, у мужтаҳид ҳисобланмайди. Кимки шаръий ҳукмлардан бошқа маърифат ёки фикрлар ҳақидаги ўз гумонини аниқлаш учун куч сарфласа, у ҳам мужтаҳид саналмайди. Кимки шаръий ҳукмлар ҳақидаги гумонини шаръий нусуслардан бошқа манбалардан изласа, у ҳам мужтаҳид эмас. Демак, Оллоҳнинг ҳукмини билиш учун шаръий нусусларни тушунишга бор кучини сарф қилган кишигина мужтаҳид ҳисобланар экан. Аммо ўз мазҳаб имомларининг сўзларини шарҳлайдиган, гапларини ўрганадиган, уларнинг гапларидан ҳукмлар чиқарадиган ёки баъзи олимларнинг сўзларини бошқа олимларнинг сўзларидан шаръий далилларсиз таржиҳ қилувчи олимлар мужтаҳид эмас. Ижтиҳод Оллоҳнинг ҳукмини билиш учун бор кучини сарфлаб, шаръий нусусларни тушунишдир. Тушунишга уриниладиган манба шаръий нусуслар бўлиб, улардан шаръий ҳукмлар ҳақидаги фикр изланади.

 

Шуни унутмаслик керакки, шаръий нусус фақат Қуръон ва Суннатдир. Улардан бошқа сўз шаръий нусус ҳисобланмайди. Абу Бакр, Умар, Алий ёки бошқа саҳобаларнинг сўзлари ҳам ҳеч бир жиҳатдан шаръий нусус бўлолмайди. Шунингдек Жаъфар, Шофеъий, Молик каби мужтаҳидларнинг сўзлари ҳам мутлақо шаръий нусус ҳисобланмайди. Уларнинг сўзларидан ҳукм чиқариш учун куч сарфлаш ижтиҳод эмас ва уларнинг сўзларидан ҳукм истинбот қилиш учун куч сарфлаган киши мужтаҳид ҳисобланмайди ҳамда уларнинг сўзларидан келиб чиққан ҳукм ҳам шаръий ҳукм саналмайди. Балки у бир шахснинг чиқарган фикри бўлиб, шаръан унинг қиймати йўқ. Бундан ташқари, бирорта саҳобанинг ё бирорта тобеиннинг ёки бирорта мужтаҳиднинг сўзидан ҳукм истинбот қилиш шаръан жоиз эмас. Чунки Қуръон ва Суннатдан

 

144-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260